Эронда яна ҳарбий самолёт ҳалокатга учради
Олам
−
22 Январь
1769Бугун, 22 январь куни Эрон ғарбида ҳарбий қирувчи самолёт ҳалокатга учради. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
Аниқлик киритилишича, ушбу самолёт Эрон Қуролли кучлари қирувчиси саналган. Шу билан бирга, самолётни бошқараётган учувчилар ҳавода самолётдан чиқиб кетишга муваффақ бўлган. Маълумотларга кўра, ҳодиса машғулот парвози вақтида содир бўлган. Воқеа жойига эса зудлик билан тезкор гуруҳлар етиб борган. Учувчиларнинг аҳволи ҳақида маълумот берилмаган.
“Воқеа сабаблари аниқланмоқда”, дейилади хабарда.
Бошқа тафсилотлар ҳозирча ошкор этилмаган.
Эслатиб ўтамиз, 15 январда ҳам Эроннинг Гилан вилояти Рашт шаҳри яқинида ўқув самолёти ҳалокатга учраган ва бортда бўлган уч экипаж аъзоси ҳалок бўлганди. Ўқув самолёти Эрон пойтахти Теҳронда жойлашган Меҳробод аэропортидан Гилан вилоятига қараб йўл олган.