Эронда талаба қизлар ҳижоб ўрашдан бош тортгани учун дарсдан четлатилди

Олам

image

Эронда талаба қизлар ҳижоб ўрашдан бош тортгани учун университет дарсларига киритилмади. Бу ҳақда “The Guardian” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, камида 60 нафар талаба қиз ҳижоб кийишдан бош тортгани учун ўқишдан четлатилган. Улар билан ҳижоб ўраш мажбурияти тўғрисидаги қонунни бузгани учун сохта интизомий суд мажлислари ўтказилган.

“Бизни ҳижоб кийишдан бош тортганимиз учун ёппасига кампусдан ҳайдашмоқда, сўнгги бир неча кун ичида норозилик намойишларини кузатиб турганимиз учун шафқатсизларча таъқиб қилишди”, дейди талабалардан бири.

Унинг қўшимча қилишича, хавфсизлик кучлари ҳижобсиз қизларни синфлардан мажбуран олиб чиққан, шунингдек, уларни қўллаб-қувватловчи университет профессорлари ҳам таъқибга учрамоқда.

Бундан ташқари, талабалар университет хавфсизлик кучлари ётоқхоналарда зўравон рейдлар ўтказаётганини ва уларларнинг ижтимоий тармоқларда намойишчилар ва ўлимга маҳкумларни қўллаб-қувватлаган постлари учун ҳайдаб чиқараётганини даъво қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон ҳижоб

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made