Эронда сўнгги 50 йилдаги энг ёмон қурғоқчилик сабаб намойишлар авж олди (видео)

Олам

Эронда сўнгги эллик йилдаги энг ёмон қурғоқчилик ҳолати кузатилмоқда. Сув етишмаслиги туфайли фуқаролар Ҳукуматга қарши шиорлар билан кўчаларга чиқди. Бу ҳаракатлар пайтида ҳозиргача икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Iran News Wire” хабар берган.  

Сўнгги кунларда Эроннинг Ҳузистон вилоятида норозилик намойишлари давом этмоқда. Баъзи намойишчилар Ҳукуматга ва олий раҳбар Оятуллоҳ Али Хоманаийга қарши шиорлар билан кўчаларга чиққан. 

Манбанинг хабар беришича, намойишлар пайтида 26 ва 17 ёшли икки йигит ҳалок бўлган.

“Кеча, 16 июль куни Ҳузистон вилоятидаги оммавий норозилик намойишлари пайтида ёш намойишчилар — 26 ёшли Мустафо Наемави ва 17 ёшли Қосим Хозейри хавфсизлик кучлари томонидан отиб ўлдирилди. Улар ўзларининг асосий ҳуқуқларини талаб қилганди”, дейилган хабарда. 

Маълумот ўрнида, қурғоқчиликдан ташқари АҚШ санкциялари ва коронавирус пандемияси туфайли ҳам Эрон иқтисодиёти жиддий зарар кўрган. Мамлакатда ҳар йили инфляция 50 фоиздан ошмоқда ва ишсизлик даражаси ортиб бормоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон намойишлар

Баҳолаганлар

174

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг