Эронда сайловолди жараёни қайта бошланди

Олам

image

Эронда 14-президентлик сайловларининг иккинчи босқичидаги номзодларнинг сайловолди жараёни қайта бошланди. Бу ҳақда Эрон давлат телевидениеси хабар берди. 

5 июлга белгиланган президентлик сайловларининг иккинчи босқичида қатнашадиган ислоҳотчи номзод Масъуд Пезешкиён ва консерватив номзод Саид Жалилийнинг сайловолди кампанияси 3 июль куни якунланади.

Пезешкиён ва Жалилий ўртасида бугун, 1 июль куни давлат телевидениесида теледебат бўлади.

Маълумот учун, Эронда 28 июнь куни ўтказилган 14-президентлик сайловларида ҳеч бир номзод 50 фоиз овоз ололмади. Биринчи турда дастлабки 2 ўринни эгаллаган ислоҳотчи номзод Масъуд Пезешкиён ва консерватив номзод Саид Жалилий иккинчи турга чиқди.

Бутун мамлакат бўйлаб сайловчиларнинг 40 фоизи иштирок этган сайловда Пезешкиён 42,5 фоиз, Жалилий эса 38,6 фоиз овоз олган.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон президентлик сайлови

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг