Эрон олий раҳбари селда вафот этганларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирди
Олам
−
27 Март 2019
5480Эрон олий раҳбари Оятуллоҳ Сайид Алии Ҳоманай сешанба куни жума намози етакчисидан Шерозда содир бўлган тошқинларда вафот этганларнинг оилаларига ўз ҳамдардлигини етказишини сўраган. Бу ҳақда Tasnim ахборот хизмати маълум қилди.
“Бир қанча оилаларни ўз яқинларидан айирган, азиз одамларнинг ўлимига сабаб бўлган бу воқеа муқаддас “Наврўз” кунлари содир бўлганлиги мени қаттиқ ранжитди”, деб айтиб ўтган Оятуллоҳ Ҳоманай ўз мурожаатида.
Шунингдек, олий раҳбар тошқинлардан зарар кўрганларга тезроқ ёрдам бериш учун зарур чоралар кўришга чақирган.
Душанба куни эрталаб Шерозда содир бўлган тошқинлар натижасида айни пайтга келиб 19 киши вафот этган. 120 дан ортиқ одам жароҳатланган.
Эслатиб ўтамиз, Фавқулодда вазиятлар ва қутқарув ташкилотлари 26 март куни Эроннинг жанубий ва ғарбий вилоятларини сув тошқинлари эртага ҳам давом этиши ҳақида огоҳлантирган эди.
Хабарларга кўра, бу ташкилотлар бугун кучли ёмғир ва сув тошқинлари яна бир неча кун давом этиши ҳақида аҳолига огоҳлантириш эълон қилди.
LiveБарчаси