Эронда мотам байроғи кўтарилмоқда (видео)
Олам
−
01 Март 4839 1 дақиқа
Эроннинг шимоли-шарқида жойлашган Машҳад шаҳрида Имом Ризо масжиди устига қора мотам байроғи кўтарилмоқда. Бу ҳақда Эроннинг “Iribnews” ахборот хизмати хабар берди.
Аввалроқ, Эрон давлат телевидениеси мамлакат олий раҳбари Али Хоманаий ҳалок бўлганини маълум қилган эди. Шу муносабат билан мамлакатда 40 кунлик мотам эълон қилинган ҳамда бир ҳафталик дам олиш кунлари белгиланган.
Кейинчалик, Эрон Президенти маъмурияти Олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаийнинг вафоти жавобсиз қолмаслигини билдирди ва мамлакат тарихдаги энг даҳшатли ҳужумга тайёрланаётганини айтди.
Шунингдек, Эрон ҳудудига уюштирилган ҳужум чоғида Оятуллоҳнинг оила аъзоларидан тўрт киши – қизи, куёви, набираси ва келинларидан бири ҳам ҳалок бўлган.
Live
БарчасиЭрон Кипрга ҳам зарба берди
01 Март