Эронда қуролли ҳужум оқибатида 11 полициячи ҳалок бўлди
Олам
−
16 Декабрь 2023
5188Эрон жануби-шарқидаги Раск шаҳрида жойлашган полиция бўлимига уюштирилган қуролли ҳужум оқибатида 11 нафар ҳуқуқ-тартибот ходими ҳалок бўлди. Бу ҳақда Эроннинг IRNA ахборот агентлиги Систон ва Белужистон губернатори маъмуриятига таяниб хабар берди.
Маълумотларга кўра, ушбу ҳужум тунда содир этилган.
“Раскдаги полиция бўлимида содир этилган теракт оқибатида 11 киши ҳалок бўлди”, дейилади хабарда.
Бундан ташқари, полиция отишма давомида бир неча ҳужумчини зарарсизлантирган.
Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, ҳужум учун жавобгарликни Систон ва Белужистон вилоятида фаолият юритувчи “Жейшул Адл” ташкилоти ўз зиммасига олган.
“Жейшул Адл” минтақадаги балужлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишини даъво қилади. Эрон ҳукумати “Жейшул Адл”ни террорчи ташкилот сифатида тан олади.
LiveБарчаси