Эронда қум бўронидан 730 дан зиёд одам зарарланди
Олам
−
14 Август 2023
2044Эронда қум бўрони ёпирилиши оқибатида 730 дан ортиқ киши жабрланди. Бу ҳақда мамлакат Табиий офатларни назорат қилиш штаби бошлиғи Мажид Моҳеббига таяниб, ИРНА Агентлиги хабар берди.
Расмийнинг сўзларига кўра, қум бўрони Систан ва Балужистон вилоятида тўрт кундан бери кузатилмоқда. Вилоятдаги баъзи туманларда қум ва чанг кўтарилиб, шамол кучайиши оқибатида бўронга айланган.
Сўнгги уч кун ичида Систан ва Балужистон вилоятининг Зобул, Зехек, Хомун, Гирманд ва Нимруз туманларида 733 нафар фуқаро тиббиёт муассасаларига мурожаат қилган. Ҳозирда улардан 58 нафари шифохонада даволанмоқда.
Вилоят об-ҳаво маълумоти бошқармаси бош директори Моҳсен Ҳейдарийнинг айтишича, Систан ва Балужистон шарқидаги ҳудудларда шамол 94 км/соат тезликка чиққан. Унинг тахминига кўра, келгуси уч кунда вилоят шимолида кучли шамол, чанг ва қум бўрони давом этади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 22 июнь кунидан бошлаб бир ҳафта мобайнида айнан мана шу ҳудудда, яъни, Систаннинг Забол, Захак, Ҳамун, Хирманд ва Нимруз каби 5 та шаҳарларига кучли чанг бўронлари ёпирилган эди. Ҳодиса оқибатда 1059 нафар киши тез тиббий ёрдам хизматига мурожаат қилган, улардан 145 нафари шифохонага ётқизилган.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15