Эрон қум бўрони ичида қолди. Жабрланганлар сони тобора ошмоқда

Олам

image
0:00
0:00
download

Эрон Ислом Республикасининг жануби-шарқидаги Систан ва Балужистон вилоятларида ўтган ҳафтадан буён чанг-қум бўронлари кузатилмоқда. Бу ҳақда IRNA агентлиги маълум қилди.

Табиий офатларни назорат қилиш штаби бошлиғи Мажид Моҳебби жорий йилнинг 22 июнь кунидан бошлаб Систаннинг Забол, Захак, Ҳамун, Хирманд ва Нимруз каби 5 та шаҳарларига кучли чанг бўронлари келганини, оқибатда 1059 нафар киши тез тиббий ёрдам хизматига мурожаат қилганини, улардан 145 нафари ҳали ҳам шифокор назорати остида қолаётганини айтмоқда. Шунингдек, бир нафар киши нафас олиш билан боғлиқ муаммоси сабабли вафот этган. 

Шифокорларнинг фикрига кўра, мурожаат қилганларнинг асосий шикояти кўриш, нафас олиш ва юрак муаммоларидан иборат бўлган.

Метеорологларнинг таъкидлашича, вилоят ҳудудида горизонталь кўриш масофаси 3 кмгача камайган.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон қум бўрони

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг