Эронда қолиб кетган Ўзбекистон фуқаролари Шавкат Мирзиёевдан ёрдам сўради (видео)
Олам
−
07 Март 2020
8743Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистоннинг 11 нафар фуқароси Президент Шавкат Мирзиёевга йўллаган видеомурожаати пайдо бўлди. Маълум бўлишича, фуқаролар Эрон ва Туркманистон ўртасидаги чегара постида қолиб кетмоқда.
“Ассалому алайкум, ҳурматли Шавкат Миомонович. Бизлар – 11 нафар Ўзбекистон фуқароси – ҳайдовчилармиз. Эроннинг “Лутфобод” божхона терминалида истиқомат қиляпмиз. 23 февраль куни чегара ёпилгани сабабли, машиналаримизда терминила ичида қолиб кетдик”, дейилади мурожаатда.
Ҳайдовчиларнинг маълум қилишича, улар тегишли идораларга мурожаат қилган. Лекин ижобий натижа бўлмаган.
“Шавкат Миромонович, сиздан ушбу муаммоимизни ечишда ёрдам беришингизни илтимос қилиб сўраймиз. Бизлар соғломмиз”, дейди ҳайдовчилардан бири.
Айтишларича, коронавирус тарқалган жой улардан 1000 чақирим узоқликда.
“Чеагарни ёпиб қўйишгач, нима қилишни билмай ўтирибмиз. Туркманистон машиналари ўз юкларини олиб, чиқиб кетишяпти. Ҳеч қаердан ҳеч қандай хабар йўқ. Эрондаги, Туркманистондаги консулликларга мурожаат қилдик, аммо улар бизга ҳеч қандай хабар бермаяпти. Бутун умидимиз сиздан”, дейди ҳайдовчилар.