Эронда бир оиланинг 8 аъзоси қудуққа тушиб кетди

Олам

image

Кеча, 9 май куни кечқурун Эроннинг Кўҳдашт вилоятида жойлашган Басат Бейги қишлоғида чуқурлиги 50 метрга етган қишлоқ хўжалиги қудуғида фалокат юз берди. Бу ҳақда “Tasnim” хабар берди.

Кўҳдашт вилояти ҳокимидан олинган дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса боланинг қудуққа қулаши билан бошланган.

Билдирилишича, қутқарув кучлари йўқлиги сабабли оила болани қутқаришга ҳаракат қилган ва оила аъзоларидан бирортаси буни уддалай олмаган, аксинча, уларнинг ҳаммаси бола ортидан қудуққа тушиб кетган.

Маълум қилинишича, дастлабки қутқарув гуруҳлари воқеа жойига имкон қадар тезликда етиб боришга ҳаракат қилган, аммо қутқарув гуруҳи оила аъзоларининг фақат бир нафарини соғ-саломат ҳолда олиб чиқа олган. Қолганлар заҳарли газлар, кислород етишмаслиги ва ернинг оғирлиги сабаб вафот этгани айтилмоқда.

Шунингдек, қутқарув операцияси якунлангандан сўнг Кўҳдашт инқирозни бошқариш штабининг йиғилиши бўлиб ўтган ва етти кишининг ўлими расман тасдиқланган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 25 апрель куни Эроннинг Бандар-Аббос шаҳри яқинидаги Шаҳид-Ражаи денгиз портида содир бўлган кучли портлаш оқибатида 18 киши ҳалок бўлганди ва 750 дан ортиқ одам жароҳатланганди.

Маржона Муродова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Эрон қудуқ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг