Эронда бир кунда 10 дан ортиқ маҳбус қатл этилди
Олам
−
15 Январь
11059Эроннинг Караж шаҳри марказий қамоқхонасида бир суткада 11 маҳбус дорга осилди. Бу ҳақда Эрон инсон ҳуқуқлари ташкилоти хабар берди.
Қайд этилишича, қатл этилган маҳбуслардан беш нафари ноқонуний гиёҳванд моддалар савдосида айбланган, қолганларининг айби ҳозирча номаълум. Бу йил бошидан бери илк қатл ҳисобланади.
Айни вақтда Хуррамобод вилоятининг Парсилун қамоқхонасида яна бир маҳбус қатл этилган.
Маълумот учун, 2023 йилда Эрон қамоқхоналарида 870 киши, жумладан, 25 нафар аёл ва икки нафар вояга етмаганлар қатл этилган бўлиб, улардан 791 нафарининг шахси аниқланган.
Эслатиб ўтамиз, Эронда 2023 йилниг декабрь ойи охирларида Исроил фойдасига жосуслик қилган 4 нафар шахс дорга осилган эди.
LiveБарчаси