Эронда бензин нархи оширилишига қарши намойишлар бошланди

Олам 1034
image

Эронда бензин нархининг оширилиши натижасида мамлакат марказидаги Язд шаҳрида норозилик намойишлари бошланди. Натижада полиция 40 кишини ҳибсга олди.

Прокурорнинг сўзларига кўра, ҳибсга олинганларга вайронкорлик ҳаракатлари, полиция ходимига ҳужум қилиш ва тан жароҳати етказиш айблови қўйиляпти. Маълум бўлишича, уларнинг кўпи асли яздлик эмас.

Картинки по запросу протести в иран

Кеча, 17 ноябрь куни Эрон Олий раҳбари Оятуллоҳ Али Ҳоманаий мамлакатда бензин нархи оширилишини қўллаб-қувватлади.

“Ҳукумат вакиллари яхшилаб ўрганиб, қарор қабул қилди. Мутахассислар уни маъқуллади. Қарорни ижро этиш керак”, деди Ҳоманаий.

Картинки по запросу протести в иран

Бензин нархи ошиши оқибатида бошланган тартибсизликлар натижасида ҳозиргача бир киши ҳалок бўлди. Намойишлар вақтида кўчаларда машиналарга ўт қўйиб, ёқиб юбориш ҳолатлари кузатилди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 15
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×
×