Эронда 56 киши сел ва тошқинлар қурбони бўлди
World
−
30 July 2022 6372 1 minute
Эроннинг қатор вилоятларида кучли ёғингарчилик сабаб кузатилаётган сув тошқинлари ва кўчкилар оқибатида 56 қурбон бўлди. Бу ҳақда “Анадолу” агентлиги хабар берди.
Эрон Қизил Ярим Ой жамияти раҳбари Меҳди Велипур давлат телевидениеси орқали 28 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланаётганини маълум қилган.
Унинг сўзларига кўра, энг кўп зарар ва қурбонлар Теҳрон вилоятида қайд этилган бўлиб, Довут ва Зарриндашт Фирузкуҳ туманларида 32 киши ҳалок бўлган. Яна 24 киши Эроннинг бошқа вилоятларида қурбон бўлган.
Велипурнинг сўзларига кўра, мамлакатнинг 3,5 минг аҳолисига ёрдам кўрсатилган, табиий офат зоналарида 1,5 минг киши қутқарилган.
Айни пайтда метеорологлар Ислом Республикасида ёмғирли об-ҳаво 1август, душанба кунигача давом этишини маълум қилди.
Live
All