Эронда 19 ёшли курашчи қатл қилинди

Спорт

image

Эронда ёшлар терма жамоасининг 19 ёшли курашчиси Солиҳ Муҳаммадийга нисбатан ўлим ҳукми ижро этилди. Спортчи 19 март куни Қум шаҳрида осиб ўлдирилган. Бу ҳақда CBS хабар берди.

Қайд этилишича, Муҳаммадий ушбу иш бўйича Меҳди Қосимий ва Саид Довудий билан бирга айбланган. Уларнинг барчаси 8 январь куни Қум шаҳрида бўлиб ўтган ҳукуматга қарши намойишлар пайтида полиция ходимларига ҳужум қилганликда айбдор деб топилган. Бироқ ҳукм чиқариш ҳолатлари халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотларида жиддий шубҳалар уйғотмоқда. 

Спортчининг ўзи жиноятга алоқадорлигини инкор этган ва иқрорлик кўрсатмалари қийноқлар остида олинганини таъкидлаган. Ҳуқуқ ҳимоячиларининг маълумотларига кўра, суд бу даъволарни тегишли тергов ўтказмасдан рад этган, жараён эса ўта шаффоф бўлмаган ва тезкор тарзда ўтган. 

Бундан ташқари, мураббийлар ва жамоадошлар воқеа содир бўлган вақтда Муҳаммадий амакисининг уйида бўлганини даъво қилган, бироқ бу кўрсатмалар инобатга олинмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эронда жорий йил январь ойидаги намойишларнинг уч иштирокчиси ҳуқуқ-тартибот идораларининг икки ходимини ўлдирганлик учун қатл этилган ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон қатл Солиҳ Муҳаммадий

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг