Эрон Европадан 15 млрд доллар талаб қилди

Олам

image

Эрон Ислом Республикаси “Ҳамкорликдаги умумий ҳаракатлар режаси” (ҲУҲР) ядро дастурига қайтиши учун Европа шарт қўйди. Расмий Теҳрон ҲУҲР шартларини тўла бажариши учун Европа Эрондан нефть сотиб олиши ёки йил охиригача 15 млрд доллар кредит ажратиши керак. Бу ҳақда Эрон ТИВ раҳбари Аббос Ироқчи маълум қилди.

“Назаримизда Ҳамкорликдаги умумий ҳаракатлар режасининг тўла бажарилиши 4 ой ичида 15 млрд доллар олишимизга боғлиқ. Акс ҳолда, мажбуриятларни қисқартириш давом этади”, деди Ироқчи.

Жорий йилнинг 2 август куни Эрон Ташқи ишлар вазири ҲУҲР бўйича мажбуриятларни қисқартиришнинг 3-қисми тайёр эканини, уни мамлакат Президенти Ҳасан Руҳони эълон қилишини таъкидлади.

Маълумот ўрнида, “Ҳамкорликдаги умумий ҳаракатлар режаси” ядро дастури 2015 йилнинг июль ойида Эрон, Буюк Британия, АҚШ, Россия, Хитой ва Германия томонидан имзоланган эди. Келишув билан санкцияларни бекор қилиш эвазига Эрон ядро дастурига чекловлар қўйилганди.

Аммо келишув дастлабки ҳолатида 3 йилдан кўп яшамади. 2018 йилнинг май ойида АҚШ ҲУҲРдан чиққанини маълум қилди. Шундан сўнг Эронга қарши санкцияларни тиклашни бошлади.

Шундан сўнг, Эрон ҲУҲРнинг уран ва оғир сув сув заҳиралари бўйича бандларини бажаришни тўхтатди.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон ядро дастури

Баҳолаганлар

39

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг