Эрон ерости ҳаво кучлари базасини очди

Олам

image

Бугун, 7 февраль куни Эрон ўзининг “Бургут 44” деб номланган биринчи ерости ҳаво кучлари базасини очди. Бу ҳақда маҳаллий IRNA агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, бу Эрон армиясининг энг муҳим ҳаво кучлари базаларидан бири бўлиб, ундаги қирувчи самолётлар узоқ масофага парвоз қила оладиган ракеталар билан жиҳозланган.

Шунингдек, Эрон Қуролли кучлари Бош штаби раҳбари генерал-майор Муҳаммад Бағирий Ислом Республикаси армияси ҳаво кучлари сўнгги йилларда ўзининг ҳужум ва мудофаа қудратини оширишга муваффақ бўлганини, янги базанинг очилиши эронликларни ҳурсанд қилиши, душман мамлакатларни эса хавотирга солишини айтган. 

“Эрон Қуролли кучлари шахсий таркиби Ислом инқилоби ғоялари йўлида олдинга боради. Душманларимизнинг давлатимизга қарши уринишлари барбод бўлади. Душманларимиз, жумладан Исроил томонидан Эронга қилинган ҳар қандай ҳужум "Бургут 44" базаcи томонидан бартараф этилади. Ислом инқилоби ғалабасининг дастлабки кунларида ҳарбий техника ва қурол-яроғнинг атиги беш фоизини ўзимизда ишлаб чиқариш мумкин эди, аммо ҳозирда бу кўрсаткич 90 фоиздан ошди. Ҳатто, Эронда ишлаб чиқарилган мудофаа ускуналари бошқа давлатлар томонидан талаб қилинмоқда”, дейди Бағирий.

Маълумот учун, “Бургут 44” ҳаво кучлари базасида қирувчи самолётлар ва дронлар сақланади. Базадан туриб учувчисиз самолётларни масофадан бошқариш мумкин бўлади. Унинг қаерда жойлашгани сир сақланади.

Алибек Бейжанов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Эрон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг