Эрон ядровий қурол яратишига йўл қўймаймиз – Трамп
Олам
−
12:37
1932АҚШ Президенти Дональд Трамп Эроннинг ядровий қуролларига оид объектларни йўқ қилиш эҳтимоли ҳақида изоҳ беришдан бош тортди, бироқ Теҳроннинг ядровий қурол яратишига йўл қўймаслигини маълум қилди. Бу ҳақда у “Fox News” телеканалига берган интервьюсида сўз очди.
Унинг сўзларига кўра, агар бу содир бўлса, бошқа давлатларда ҳам ядровий қурол пайдо бўлади ва бу ҳалокатли оқибатларга олиб келади.
“Мен уларнинг (Эроннинг) буюк мамлакат бўлишини хоҳлайман. Уларнинг улкан имкониятлари бор. Одамлари ажойиб. Лекин, мен айтадиган ягона нарса шуки, улар ядровий қуролга эга бўла олмайди”, деди Трамп.
АҚШ Президентининг фикрича, агар Эрон ядровий қуролга эга бўлса, кейинчалик бошқа давлатлар ҳам бу қуролни яратади ва бунинг оқибатида фалокат юз беради.
Шунингдек, Трамп Теҳроннинг ядровий объектларини йўқ қилиш масаласини муҳокама қилишдан бош тортди ва бу мавзуда изоҳ бермаслигини айтди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дональд Трамп Оқ уйда журналистлар билан суҳбатда Шимолий Кореяни ҳам “ядровий давлат” деб атаган эди. Шунингдек, Трамп Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин унинг Оқ уйга қайтишидан хурсанд бўлишига ишонишини билдирган.
LiveБарчаси