Эрон вице-президенти коронавирус билан касалланди
Олам
−
28 Февраль 2020
8988Эроннинг аёллар ва оилалар масалалари бўйича вице-президенти Mаъсум Эбтекар коронавирус билан касалланди. Бу ҳақда РБC хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Эбтекар бир кун олдин коронавирусни синовдан ўтказган. Эртаси куни тест ижобий натижа кўрсатгани маълум бўлган. Ҳозирда вице-президент касалхонага ётқизилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 25 февраль куни Эрон соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Ираж Харирчида ҳам коронавирус аниқланганди.
Янги коронавирус
Хитойнинг Хубэй провинцияси маркази Ухань шаҳрида ўтган йилнинг декабрь ойи ўрталарида янги вирус пайдо бўлди. Хитой Ҳукумати 31 декабрь куни Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотини мамлакатда эпидемия бошлангани ҳақида огоҳлантирди.
Коронавирус билан касалланганлар ҳозирча Хитойдан ташқари 48 давлат – Япония, Таиланд, Сингапур, Жанубий Корея, Гонконг, Австралия, Тайвань, Макао, Малайзия, АҚШ, Германия, Вьетнам, Франция, Бирлашган Араб Амирликлари, Канада, Филиппин, Буюк Британия, Россия, Италия, Ҳиндистон, Финляндия, Швеция, Шри-Ланка, Камбожа, Непал, Испания, Бельгия, Ливан, Миср, Эрон, Исроил, Ироқ, Баҳрайн, Афғонистон, Қувайт, Уммон, Бразилия, Хорватия, Швейцария, Австрия, Жазоир, Грузия, Греция, Швейцария, Шимолий Македония, Норвегия ва Руминияда аниқланди.
ЖССТ янги коронавируснинг дунёга тарқалиши сабабли Жамоат соғлиғи учун халқаро хавотирга молик фавқулодда вазият жорий қилди. Бу инсоният соғлиғи учун жиддий хавф туғилганда эълон қилинадиган расмий мақом ҳисобланади. ЖССТ янги коронавирусга расман ном берди ва у COVID-2019 деб аталди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь