Эрон амалдорларидан бири коронавирусга чалинди
Олам
−
25 феврал 2020 10135 1 дақиқа
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Ираж Харирчи коронавирусга чалинди. Бу ҳақида эронлик журналист Аббос Асланий Twitter’даги ўз саҳифасида маълум қилган.
Асланийнинг ўзи бу ҳақида хабардор этган. Интернетда жойлаштирилган видеомурожаатда у, жумладан, шундай дейди: “Мен коронавирусга чалиндим. Аммо ўзимни ёмон ҳис қилмаяпман. Ва умид қиламанки, яқин орада мен сизни мамлакатдаги вазиятлардан бохабар қилиб бораман”.
Харирчи, шунингдек, мамлакат яқинда коронавирусни енгишига ишонч билдирган.
Хабарда Aсланий Харирчи бундан олдин журналистлар учун брифинглар ўтказганини таъкидлади. Брифинглар, асосан, саломатлик муаммолари, хусусан, коронавирус билан боғлиқ масалаларда бўлган.
Сўнгги маълумотларга кўра, Эронда 95 киши коронавирусга чалинган, шулардан 15 киши ҳалок бўлган.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август