Эрон вирус ҳақидаги маълумотларни яширяптими?

Олам

image

Эрон Ислом Республикаси коронавирус эпидемияси ҳақида маълумотларни яшираётганга ўхшайди. Бу ҳақда Парижда жойлашган "Чегара билмас мухбирлар" ташкилотининг журналисти маълум қилди.

У бунга, Эронда аҳоли ўртасида мишмишлар келтириб чиқарадиган маълумот тарқатишда айбланиб 22 кишини ҳибсга олиниши сабаб қилиб келтирди. У шунингдек, Эроннинг мустақил оммавий ахборот воситалари ва журналистларни таъқиб қилишини қоралади. 

"Чегара билмас мухбирлар" ташкилотининг Эрондаги ваколатхонаси раҳбари: "Жамиятнинг тўла, мустақил, хилма-хил ва юқори сифатли янгиликларни ёритиш ҳуқуқини ҳурмат қилиш бу одамларни ҳимоя қилиш ва миш-мишларга қарши курашишнинг энг яхши усули. Маълумотларни сир сақлаш ҳалокатга олиб келиши мумкин", деди "Чегара билмас мухбирлар" ташкилотининг Эрондаги ваколатхонаси раҳбари Ризо Мойни.

Президент Ҳасан Руҳоний, АҚШ Эронда "қўрқув" қўзғаш учун мамлакат ичида махфий тарғибот ўтказаётганини таъкидлади.

"Америкаликларнинг ўзи коронавирус билан курашмоқда", деди Руҳоний ҳафталик ҳукумат йиғилишида. Унинг қўшимча қилишича, "У ерда гриппдан 16000 киши ҳалок бўлган, аммо улар буни яширишмоқда".

Бир ҳафта олдин, АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео хам Эронни авж олган ҳодисанинг тўлиқ кўламини яшираётганликда айблаб, "Теҳрон муҳим тафсилотларни яширган бўлиши мумкин" деб айтган эди.

Нуруллоҳ Шарипов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Эрон

Баҳолаганлар

148

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг