Эрон ва Туркия чегарасида 5,7 магнитудали зилзила юз берди. Қурбонлар бор

World

image

Эрон ва Туркия чегарасидаги ҳудудда 5,7 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда бугун, 23 февраль куни Европа ва Ўрта ер денгизи сейсмологик маркази хабар қилди.

Маълумотларга қараганда, зилзила сабаб 7 киши ҳалок бўлган, беш киши жароҳатланган. Ҳалок бўлганларнинг учтаси болалар эканлиги маълум қилинди. Вайроналар остида ҳали одамлар борлиги айтилмоқда.

Ер силкинишлари Тошкент вақти билан соат 10.52 да қайд этилган. Зилзила эпицентри Эроннинг Табриз шаҳридан 141 километр ғарбда ва Туркиянинг Озалп шаҳридан 71 километр жануби-шарқда жойлашган. Зилзила ўчоғи ер сиртидан 5 км чуқурда жойлашган.

Нуруллоҳ Шарипов


Author

avatar

.

Rate Count

82

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends