Эрон ва Исроил фуқароларининг Сурияга кириши тақиқланди
Олам
−
17:18
1768Суриянинг муваққат ҳукумати Исроил ва Эрон фуқароларига мамлакат ҳудудига киришни тақиқлади. Бу ҳақда яқинда Сурияга парвозларни йўлга қўядиган Turkish Airlines авиакомпаниясига таяниб, “Turkiye Today” хабар берди.
Қайд этилишича, Turkish Airlines авиакомпанияси Дамашққа парвозларни жорий йил 23 январдан бошлаб қайта тиклайди. Авиакомпания ҳар ҳафта учта рейс амалга оширади. Шу билан бирга, компания Сурияга кириш бўйича янги ҳукумат томонидан жорий қилинган чекловларнинг тўлиқ рўйхатини эълон қилди:
- Йўловчилар Суриялик эканлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиши шарт;
- Исроил ва Эрон фуқароларига Сурияга кириш тақиқланади;
- Ливан фуқаролар Сурияга фақат ота-онасидан бири Суриялик бўлса ёки бошқа давлатнинг яшаш гувоҳномаси ёки визасига эга бўлса кириши мумкин;
- Журналистлар Сурияга кириш учун махсус рухсатнома олишлари зарур.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Суриянинг муваққат ҳукуматига яқин манба Эрон билан ҳеч қандай алоқа мавжуд эмаслигини, шу жумладан, Эроннинг Дамашқдаги элчихонаси ва Сурия элчихонасининг Теҳрондаги очилиши бўйича дипломатик музокараларни рад этиб, мамлакатдан Суриядаги жиноятлар учун 300 миллиард доллар талаб қилинишини билдирган эди. Ушбу инкор Эрон ҳукумати расмий вакили Фотима Моҳажерани томонидан берилган баёнотларга жавобан айтилган. Моҳажеранига кўра, Сурия муваққат ҳукумати билан музокаралар давом этмоқда, шунингдек, иккала элчихона очилиши масаласи муҳокама қилинмоқда. Бироқ манбанинг сўзларига кўра, Сурия ва Эрон ўртасидаги алоқа “бутунлай узилган” ва Моҳажерани томонидан илгари сурилган дипломатик музокаралар ҳақидаги иддаолар қатъиян рад этилган. Манба, шунингдек, келажакда Эрон билан дипломатик алоқалар ўрнатиш режалари йўқлигини таъкидлаган.
LiveБарчаси
Исроил ва ҲАМАС келишувга эришди.
15 Январь
Эрон Президенти Марказий Осиёга келди.
15 Январь