Эрон ва АҚШ ўртасида ядровий музокаралар тикланиши мумкин

Олам

image

Эрон ва АҚШ ўртасида сўнгги ойлар давомида кескинликнинг пасайиши сабаб томонлар ядровий музокараларни қайта бошлаш масаласида олдинга силжимоқда. Бу ҳақда “Al Jazeera” хабар берди

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Исмоил Бағоийнинг айтишича, бир нечта дипломатик ташаббуслар муҳокама қилинган ва яқин кунларда музокаралар бошланиши мумкин.

Хабарларга кўра, жорий йилнинг 6 февраль куни Қатар, Туркия, Миср ва Уммон дипломатик саъй-ҳаракатлари доирасида Истанбулда Эрон ва АҚШ вакиллари ўртасида учрашув ўтказилиши айтилмоқда. Унда АҚШнинг махсус элчиси Стив Уиткофф ва Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи иштирок этиши мумкин. Бироқ мазкур учрашув расман тасдиқланмаган.

Қайд этилишича, Эрон Президенти Масъуд Пезешкиён ядровий келишув бўйича музокараларни қайта бошлаш бўйича топшириқ берган. Кескинликнинг юмшаши АҚШ Президенти Дональд Трампнинг январь ойида Яқин Шарққа ҳарбий кучларни юборгани, бироқ кейинчалик Теҳронни ядровий келишувга қайтишга чақиргани фонида амалга ошмоқда. 

АҚШ Эронни уранни бойитишни тўхтатиш, ракета дастурини чеклаш ва минтақадаги иттифоқчи қуролли гуруҳларни қўллаб-қувватлашдан воз кечишга чақирмоқда. Теҳрон эса ядровий дастури фақат тинч мақсадларда эканини таъкидлаб келади ва ракета масаласи музокара мавзуси эмаслигини билдириб ўтган.

Таҳлилчиларга кўра, Эрон иқтисодий инқироз ва санкциялар босими остида қолаётган бир пайтда санкцияларни юмшатиш Теҳрон учун муҳим аҳамият касб этмоқда. Шу билан бирга, Эрон Олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаий ҳар қандай ташқи ҳужум минтақавий урушга олиб келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сербия Президенти Александр Вучич АҚШ Эронга 48 соат ичида зарба бериши мумкинлигини айтганди. 

Жамшидбек Амиров


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

АҚШ Эрон музокара ядровий

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг