Эрон Ўзбекистонни аяб ўтирмади
Спорт
−
28 Июль 2023
10862Тожикистонда “CAFA Futsal Cup 2023” турнири бўлиб ўтмоқда. Бугун, 28 июл куни турнирнинг 4-турида Ўзбекистон ва Эрон терма жамоалари ўзаро баҳс олиб борди. Қийин кечган баҳсда Ўзбекистон 5:0 ҳисобида мағлуб бўлди.
Учрашувда Али Ҳалилванд иккита гол урган бўлса, Али Акрами ва Амир Ҳусайн биттадан голни ўз номига расмийлаштириб қўйди. Яна бир гол эса Ўзбекистон вакили Акбар Усмонов ҳисобига автогол сифатида қайд этилди.
Маълумот учун, Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги жамоа дастлабки турда мезбон жамоа Тожикистонга қарши ўйнади ва 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Иккинчи турда эса Афғонистонга 3:4 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйган бўлса, учинчи турда эса Туркманистон 3:1 ҳисобида Ўзбекистонга таслим бўлди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 11-20 июнь кунлари Тошкент шаҳрида футбол бўйича “CAFA Nation’s Cup” мусобақаси бўлиб ўтган эди. Турнир доирасида Ўзбекистон ва Эрон жамоалари мусобақа финалига қадар етиб келиб, якунда форслар 1:0 ҳисобида ғалабага эришганди.