Эрон туркман газини Озарбайжонга етказиб бериш ҳажмини оширди
Олам
−
14 Август 2023
3181Эрон туркман газини Озарбайжонга етказиб бериш кунлик ҳажмини 4,5-5 миллион куб метрдан 7-7,5 миллион куб метрга оширди. Бу ҳақда Эроннинг Туркманистондаги элчиси Ғулом Аббос Арбоб Халес ТАСС'га маълум қилди.
“Туркман газини Эрон ҳудуди орқали етказиб беришга келсак, шартномаларимизни кўриб чиқишимиз керак. Лекин келишувларга кўра, Озарбайжонга кунига 4,5-5 миллион куб метр газ етказиб берамиз. Туркманистон ва Озарбайжон ўртасидаги келишувларга кўра, айни пайтда айирбошлаш ҳажми 7-7,5 миллион куб метргача ошди. Сераҳ линиясида етказиб бериш имконияти кунига 20 миллион куб метргача кўпайди”, дейди элчи.
Аввалроқ оммавий ахборт воситалари Озарбайжон, Туркманистон ва Эрон ўзаро газ етказиб бериш ҳажмини икки баравар оширишга келишиб олгани ҳақида хабар берган эди.
2021 йил ноябрь ойида Ашхободда Озарбайжон, Туркманистон ва Эрон ўртасида муддатсиз уч томонлама битим имзоланган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Хитойга йирик ҳажмдаги газ етказиб берувчи Туркманистон Россияни Туркманистон-Хитой газ қувурига улашни режалаштирмаётгани ҳақида хабар бергандик.
Шунингдек, Туркманистон Европа Иттифоқига туркман газини етказиб бериш режалаштирилган Транскаспий газ қувури лойиҳаси бўйича европалик шериклар билан ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлигини билдирганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь