Эрон Туркиянинг Ғазо бўйича таклифини қўллаб-қувватлайди
Олам
−
01 Ноябрь 2023
34509Теҳрон Анқара томонидан таклиф қилинган Фаластин-Исроил можаросини ҳал қилиш учун хавфсизликка кафиллик ғоясини қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда Эрон Ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён туркиялик мавқедоши билан музокаралар якунлари бўйича Анқарада ўтказилган матбуот анжуманида сўз очди.
“Туркия Ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан билан кафил давлатлар ғояси ва ташаббуси ҳақида гаплашдик. Биз уруш авж олишининг олдини олишга қаратилган ҳар қандай сиёсий ташаббусни қўллаб-қувватлаймиз”, деган Абдуллоҳиён.
Шунингдек, Эрон Ташқи ишлар вазири Исроил товарларига эмбарго қўйишга ва унинг ҳарбий жиноятлари устидан суд жараёнига тайёргарлик кўришга чақирган.
Маълумот учун, Эрон ТИВ раҳбари Қатарда ҳам бўлган. У ерда Абдуллоҳиён Қатар Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний, Бош вазир ва Ташқи ишлар вазири шайх Муҳаммад бин Абдулраҳмон Ол Соний ҳамда ҲАМАСнинг Сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳания билан музокаралар ўтказган. Туркияга борган Абдуллоҳиён Президент Ражаб Тойиб Эрдўған қабулида ҳам бўлган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Туркия Ташқи ишлар вазири Хоқон Фидан Анқара Исроил билан тинчлик келишувига эришишда Фаластин учун кафил сифатида ҳаракат қилишга тайёр эканини маълум қилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь