Эрон терма жамоасига янги мураббий тайинланди

Спорт

image

Бельгия терма жамоаси собиқ мураббийи Марк Вильмотс Эрон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда Эрон футбол федерацияси президенти Меҳди Таж расман кенг жамоатчиликка маълум қилди. 

50 ёшли мураббий билан ЖЧ-2022 охиригача шартнома тузилди. Маълум бўлишича, Вильмотс Эронга икки нафар ёрдамчиси билан ташриф буюради ҳамда Эрон ФФ йилига ҳар учала мутахассис учун жами 1,5 миллион доллар миқдорида маош тўлаб беради. Шунингдек, маҳаллий ёш мураббийлардан Жавод Некунам ҳам терма жамоа мураббийлар штабида фаолият олиб боради. 

Хабарингиз бор, Осиё Кубоги-2019 якунига етганидан бери Эрон терма жамоаси бош мураббийсиз қолиб келаётганди. Чунки Карлуш Кейруш аллақачон мамлакатни тарк этиб, Колумбия терма жамоасини қабул қилиб олди. Бу орада эронликлар бир нечта мураббийлар билан музокара олиб боришди ва якунда Марк Вильмотс варианти устида тўхталишди. 

Вильмотс янги иш жойидаги илк ўйинини Сурия терма жамоасига қарши ўтказади. Учрашув 6 июнь куни Теҳронда бўлиб ўтади. Шундан сўнг Эрон Сеулга сафар қилиб 11 июнь куни Жанубий Корея билан ҳам ўртоқлик учрашуви ўтказади.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Марк Вильмотс

Баҳолаганлар

22

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг