Эрон Ташқи ишлар вазири Москвага йўл олди
Олам
−
28 Март 2023
7330Бугун, 28 март куни Эрон Ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳийн Теҳрондан Москвага учиб кетди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлигининг Telegram-каналида маълум қилинди.
Қайд этилишича, Эрон ТИВ раҳбари Россия пойтахтига россиялик мавқедоши Сергей Лавровнинг таклифига биноан бормоқда.
Таъкидланишича, ташриф чоғида томонлар икки томонлама муносабатларнинг турли жиҳатларини, шунингдек, томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро кун тартибидаги қатор масалаларни муҳокама қилади.
Маҳаллий нашрлар эса Эроннинг Россиядаги элчиси Казем Жалолига таяниб, Абдуллахоннинг Москвада Лавров билан “Шимол-Жануб” халқаро транспорт йўлагини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилиши, шунингдек, савдо-иқтисодий ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро қўшма комиссия фаолиятини кўриб чиқиш режалаштирганини хабар қилган.
Таъкидлаш жоизки, учрашувда бошқа масалалар, хусусан, АҚШнинг Эронга таҳдидлари ҳам кўриб чиқилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 24 март куни эса Пентагон Суриядаги Эрон кучларига ҳаво ҳужуми уюштирганди. Бугун, 28 март куни эса Пентагон Теҳрон ядровий қурол ишлаб чиқаришни давом эттиришга қарор қилган тақдирда Эронга қарши ҳарбий куч ишлатишнинг бир қатор вариантларини тайёрлаганини эълон қилганди.
LiveБарчаси