Эрон Суданни Қизил денгиз соҳилида ҳарбий база қуришга кўндирмоқчи бўлди – WSJ 

Олам

image

Теҳрон Қизил денгизнинг Судан қирғоғида ўзининг ҳарбий-денгиз базасини яратиш бўйича музокаралар олиб борди, аммо улар муваффақиятсизликка учради. Бу ҳақда Судан разведкаси ходими Аҳмад Ҳасан Муҳаммадга таяниб, “The Wall Street Journal” хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, шу йўл билан Эрон денгиз транспортини назорат қилишга умид қилган, шунингдек, базадан “разведка маълумотларини йиғиш” учун фойдаланишни ва у ерда ҳарбий кемаларни жойлаштиришни режалаштирган. 

Суданнинг розилиги эвазига Теҳрон мамлакатнинг тезкор бўлинмалари билан қуролли тўқнашувни давом эттираётган Судан армиясига вертолёт ташувчи кема етказиб беришга ваъда берган.

“Бироқ Хартум Эроннинг таклифини қабул қилмади, чунки у АҚШ ва Исроил билан муносабатларни мураккаблаштиришни истамади”, дейди нашр суҳбатдоши. 

Газетанинг даъво қилишича, Теҳрон Ямандаги ҳусийлар ҳаракатини қурол-яроғ билан таъминлашда иштирок этади. Эроннинг БМТдаги доимий вакили аввалроқ АҚШнинг бу борадаги айбловларини рад этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Судан Қизил денгиз

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг