Эрон самолётларда электрон алоқа воситаларини тақиқлади

Олам

image

Эрон самолётларда электрон алоқа воситаларини ташиш тақиқлади, мобил телефонлар бундан мустасно. Бу ҳақда мамлакат фуқаро авиацияси ташкилоти расмий вакили Жафар Язерлуга таяниб Эроннинг IRNA ахборот агентлиги хабар берди.

Язерлу парвозлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида бортга пейжер ва рация каби электрон алоқа воситаларини олиб кириш тақиқланганини айтди. Унга кўра, тақиқ йўловчи салони ва юк бўлимига ҳам тегишли.

“Йўловчилар самолёт бортига мобил телефонлардан ташқари электрон алоқа воситаларини олиб кириш ташаббусларидан қочишлари керак”, дейди у.

Эслатиб ўтамиз, 17 ва 18 сентябрь кунлари Ливанда алоқа воситаларининг портлаши содир бўлганди. 17 сентябрь куни мамлакатнинг турли ҳудудларида деярли бир вақтнинг ўзида кўп сонли пейжерлар портлади. Республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, фавқулодда ҳодиса натижасида 12 киши, жумладан, 2 нафар бола ҳалок бўлган, 2,8 минг нафар одам тан жароҳатлари билан шифохоналарга етказилган. Эртаси куни, 18 сентябрда Ливаннинг турли ҳудудларида қуёш панеллари ва литий-ионли аккумуляторлардан қувват оладиган рациялар, телефонлар ва қурилмалар портлади. Такрорий портлаш оқибатида 25 киши ҳалок бўлди, 608 киши яраланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон самолёт рация пейжер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг