Эрон Россияни теракт хавфи ҳақида огоҳлантирган – ОАВ
Олам
−
02 Апрель
6676Эрон 22 март куни Москва яқинидаги "Крокус Сити Ҳолл” концерт залига қилинган ҳужумдан олдин Россияни террорчилик операцияси эҳтимоли ҳақида огоҳлантирган. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги учта манбага таяниб хабар берди.
“Теҳрон ҳужумдан бир неча кун олдин Москвага Россияда содир бўлиши мумкин бўлган йирик теракт ҳақида маълумот берган. Маълумотлар Эронда портлашларни ташкиллаштиришда гумон қилиниб, ҳибсга олинганларни сўроқ қилиш натижасида олинган”, дейди агентлик суҳбатдошларидан бири.
Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков эса Эроннинг эҳтимолий огоҳлантиришларидан хабардор эмаслигини билдирган.
“Reuters” манбаларидан бири Эрон томонидан Москвага узатилган маълумотларда ҳужумнинг эҳтимолий нишонига оид белгилар мавжуд эмаслигини таъкидлаган.
Шу билан бирга, Эрон расмийлари Россияни ИШИДнинг “Вилояти Хуросон” гуруҳининг баъзи аъзолари, эҳтимол, террорчилик ҳужумларини амалга ошириш мақсадида бу мамлакатга боргани ҳақида огоҳлантирган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 22 март куни Москва яқинидаги “Крокус Сити Ҳолл”да теракт уюштирилди. Америка разведкаси эса Россияни ИШИД террорчилик гуруҳи терактлар уюштиришни режалаштираётгани ҳақида огоҳлантирганди.
Терактдан сўнг ИШИД жавобгарликни ўз зиммасига олди. Россия нега АҚШнинг теракт ҳақидаги огоҳлантиришларига эътибор бермагани ҳақидаги таҳлилчиларнинг версиялари батафсил ушбу мақолада келтирилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь