Эрон-Россия ўйини мухлисларсиз ўтказилиши мумкин

Спорт

image

Футбол бўйича Эрон ва Россия терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви томошабинларсиз ўтказилиши мумкин. Бу ҳақда “Bookmaker-ratings.ru” сайти хабар берди.

Манбага кўра, ўйинни томошабинлар билан ўтказиш бўйича якуний қарор ҳали эълон қилинмаган. Мамлакатдаги ҳукм сураётган ҳолатдан келиб чиқиб, Эрон футбол федерацияси мухлисларга нисбатан тақиқ қўйиши эҳтимоли катта.

Ўйин 23 март куни Теҳрондаги “Озоди” стадионида бўлиб ўтади.

Маълумот учун, ОФКга қўшилишни истаётган Россия терма жамоаси сўнгги вақтларда Осиё жамоалари кўпгина ўртоқлик ўйинлари ўтказмоқда. Жамоа март ойида Теҳронда Эрон билан учрашувдан ташқари, Сочида Ироқ термаси билан ўйин ўтказишни режалштирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Футбол ўртоқлик ўйини Эрон-Россия ўйини

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг