Эрон разведкаси мамлакатда тартибсизликларни режалаштираётган “америкапараст” гуруҳни фош қилди

Олам

image

Эрон Ахборот вазирлиги ва Қуролли кучларининг элита бўлинмалари разведка хизматлари мамлакат ҳудудида тартибсизликлар уюштиришни режалаштирган “америкапараст” гуруҳ топилгани ҳақида хабар берди. Бу ҳақда разведка идораларининг қўшма баёнотида айтилди.

“Ушбу тармоқ аъзолари АҚШ Давлат департаменти, Freedom House ва бошқа бир қатор элементларнинг молиявий кўмагида Эрон ичида ва ташқарисида фаолларни ўқитган.  Улар16 ва 23 шаҳривар кунлари (Эрон тақвимидаги ой номи, Григориан тақвимига кўра, 7 ва 14 сентябрга тўғри келади) шарқшунослик ва африкашунослик инглиз мактабида иккита тадбир ўтказишни режалаштирган. Тадбирлар виртуал форматда ҳам бўлиши керак эди. Бу воқеалардан мақсад Эрон ҳудудида тартибсизликларни тайёрлаш ва мамлакат ичида кескинлик муҳитини яратиш бўлган”, дейилади қўшма баёнотда.

Бироқ разведка хизматлари гуруҳнинг катталиги ва унинг таркиби ҳақида маълумот бермаган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг июль ойида Эрон махсус хизматлари Исроил билан ҳамкорлик қилишда гумон қилинган “террорчи гуруҳ” аъзоларини қўлга олганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон разведка тартибсизлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг