Эрон разведкаси Исроил билан ҳамкорликда гумон қилинганларни қўлга олди

Олам

image

Эрон махсус хизматлари Исроил билан ҳамкорлик қилишда гумон қилинган “террорчи гуруҳ” аъзоларини қўлга олди. Бу ҳақда бугун, 24 июль куни “Tasnim” агентлиги хабар берди.

Айтилишича, гуруҳ аъзолари ўзлари қўлга олинган Исфахон, Кермон, Коҳгилуе ва Боераҳмед вилоятларида, шунингдек, Курдистон ва Мозандаронда қатор терактлар уюштиришни режалаштирган. Разведка маълумотларига кўра, уларнинг ҳаракатлари Дания ва Нидерландияда жойлашган марказлар орқали мувофиқлаштирилган ва Исроил томонидан молиявий қўллаб-қувватланган.

Ҳибсга олиш вақтида камида 43 та масофадан бошқариладиган портловчи мосламалар, шунингдек, кўплаб совуқ ва ўқотар қуроллар мусодара қилинган. Ҳибсга олинганларнинг аниқ сони ҳақида маълумот берилмаган.

Кеча, 23 июль куни эса Эрон Қуролли кучларининг элита бўлинмасига тегишли разведка хизматлари мамлакат жануби-шарқида терроризмда гумон қилинган тўрт кишини қўлга олган. Улар ҳам мамлакат ичида терактлар тайёрлашда айбланган, бироқ уларнинг хорижий давлатлар томонидан қўллаб-қувватлангани ҳақида хабар берилмаган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Эрон жануби-шарқидаги Систон-Балужистон вилоятида террорчилик гуруҳи томонидан қуролли ҳужум уюштирилган ва бунинг оқибатида йўл ҳаракати полициясининг тўрт нафар ходими ҳалок бўлган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Исроил

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг