Эрон пул бирлиги ўзгарди. Энди унинг номи риал эмас
Олам
−
05 Май 2020
30782Эрон парламенти душанба куни пул тизими ва банклар тўғрисидаги қонунга киритилган ўзгартиришларни маъқуллади. Энди мамлакатнинг миллий валютаси аввалги каби риал эмас, балки туман деб аталади.
Бир туман 10 минг риалга тенг бўлади. Валютани алмаштириш учун ўтиш даври икки йилни ташкил этади. Бу вақт ичида ҳукумат аста-секин эски тангалар ва банкноталарни муомаладан чиқариб, уларни янгиларига алмаштиради.
Таъкидланишича, аслида бу ўзгариш лойиҳаси 2016 йилдаёқ қабул қилинган эди. Лекин шу пайтгача муҳокамада бўлган қарорнинг қабул қилиниши номаълум сабабларга кўра кечиктириб келинди.
Аслида туман Эронда олдин ҳам муомалада бўлган. Ушбу валюта 1932 йилгача мамлакат пул бирлиги ҳисобланган.
Сўнгги йилларда АҚШ санкциялари туфайли риал курси барқарор равишда пасайиб бормоқда. Қора бозорда АҚШ долларининг риал курси 1 долларга 150 000 риалгача тушиб кетди.
Маълум қилинишича, тасдиқланган тузатишлар битимларни осонлаштиришга, қоғоз пуллар ва тангалар ишлаб чиқариш харажатларини камайтиришга ва пул тизимининг самарадорлигини оширишга қаратилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь