Эрон Президенти Туркияга боришни режалаштиряпти
Олам
−
01 Ноябрь 2023
6944Эрон Президенти Иброҳим Раисий тез орада Туркияга ташриф буюришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Эрон Ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллаҳиёнга таяниб, “Tasnim” агентлиги хабар берди.
“Тез орада чегара хавфсизлигига кўпроқ эътибор қаратиш учун Олий ҳамкорлик комиссиясининг йиғилишини ўтказамиз”, деган Абдуллоҳиён Анқарада туркиялик мавқедоши Ҳоқон Фидан билан музокаралар якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида Раисийнинг Туркияга ташрифига ишора қилиб.
Бироқ вазир ушбу ташриф айнан қачон амалга оширилишига аниқлик киритмаган.
Қайд этиш жоизки, жорий йилнинг 16 октябрь куни Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған эронлик мавқедоши билан телефон орқали Фаластин-Исроил можароси ва унинг кескинлигини юмшатиш учун кўрилиши керак бўлган чораларни муҳокама қилган.
Маълумот учун, Эрон Ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллаҳиён сўнгги кунларда Қатар ва Туркияда бўлди. У дастлаб Қатарда Амир шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний, Бош вазир ва Ташқи ишлар вазири шайх Муҳаммад бин Абдулраҳмон Ол Соний ҳамда ҲАМАСнинг Сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳания билан музокаралар ўтказди. Туркияга борган Абдуллоҳиён Президент Ражаб Тойиб Эрдўған қабулида ҳам бўлди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Абдуллоҳиён Теҳрон Анқара томонидан таклиф қилинган Фаластин-Исроил можаросини ҳал қилиш учун хавфсизликка кафиллик ғоясини қўллаб-қувватлашини айтганди. Эрон олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Ҳоманаий эса Ғазо секторидаги вазият фонида Исроилга нефть ва озиқ-овқат экспортини тўхтатишга чақирганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь