Эрон Президенти ортидан Нетаньяху ҳам Озарбайжонга боради
Олам
−
28 Апрель
5843Аввалроқ, жорий йилнинг май ойида Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху расмий ташриф билан Озарбайжон Республикасига ташриф буюриши ҳақида хабар берилган эди. Унинг ташрифи жорий йилнинг 8 май кунига режалаштирилган. Бу ҳақда Oxu.az хабар берди.
Маълум қилинишича, айнан ўша кунларда Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ҳукумат аъзолари ва яҳудийлар жамоаси раҳбарлари билан учрашиши кутилмоқда.
Шунингдек, кун тартибида Озарбайжоннинг Иброҳим келишувига қўшилиши, Исроил билан икки томонлама алоқаларни кенгайтириш ва Бакунинг Марказий Осиёдаги таъсирини кучайтириш масалалари муҳокама қилинади.
Маълумот учун, 8 май Озарбайжонда рамзий кун ҳисобланади. 1992 йил айни шу кунда Озарбайжоннинг келиб чиқиши яҳудий бўлган миллий қаҳрамони Алберт Агарунов Шуша шаҳрини ҳимоя қилиш учун жангда вафот этган. Нетаньяху Алберт Агаруновнинг Бакудаги қабрини зиёрат этиши ҳам кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 28 апрель куни Эрон Президенти Масъуд Пезешкиён Эрон ва Озарбайжон ўртасидаги икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида Баку шаҳрига ташриф буюрганди.
LiveБарчаси