Эрон Президенти интернетга киришни тиклашни буюрди

Олам

image

Эрон Президенти Масъуд Пезешкиён мамлакатда интернетга кириш имконини тиклаш бўйича фармон берди. Бу ҳақда “Fars” хабар берди.

Пезешкиён ушбу топшириқни Алоқа вазирлигига юборган. Эрон ҳукумати вакили ҳам бу режаларни тасдиқлаган.

Эрон ҳукуматининг ахборот бўйича идораси раҳбари Али Аҳмадния X ижтимоий тармоғида интернетга киришни тиклаш қарорини тасдиқлаган.

“Бугунги йиғилишда барча ҳукумат вакиллари интернетни қайта тиклашга овоз берди”, деб ёзган у.

NetBlocks мониторинг лойиҳаси кеча, 25-май куни Эронда интернет 87 кундан бери узилганини маълум қилган. Апрел бошида эса бу чеклов тарихдаги энг узоқ умумий интернет узилиши бўлгани қайд этилган.

АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий операцияси бошланган 28-февралдан бошлаб мамлакатда интернет деярли тўлиқ узилиб қолган. Январ ойида ҳам норозилик намойишлари фонида умумий интернет узилиши кузатилган.

Маълумотларга кўра, Эронда “оқ интернет” тизими мавжуд бўлиб, ҳукумат ва айрим ташкилотларга чекланмаган кириш берилади, қолганлар эса VPN орқали уланади. Шунингдек, айрим фойдаланувчилар учун “Internet Pro” тизими мавжуд бўлиб, унда Telegram ва WhatsApp каби хизматлар нисбатан барқарор ишлайди, бироқ Instagram, YouTube ва X каби платформалар чекланган. VPN хизматлари эса жуда қиммат экани айтилади.

Эслатиб ўтамиз, аввало NetBlocks халқаро интернет мониторинг хизмати Эронда интернет алоқаси 42 кундан буён деярли тўлиқ ишламай келаётгани ҳақида хабар берган эди. Ташкилот ҳисоб-китобига кўра, узилишлар умумий 984 соатдан ошган бўлиб, бу ҳолат мамлакат бўйлаб деярли тўлиқ интернет изоляцияси сифатида баҳоланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон интернет тиклаш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг