Эрон Олий раҳбари АҚШ билан музокараларга розилик берди – ОАВ

Олам

image

Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи АҚШ Президенти Дональд Трампнинг махсус вакили Стив Уиткофф билан телефон мулоқоти чоғида мамлакат Олий раҳбари Мужтабо Хоманаий Вашингтон билан музокараларни маъқуллаганини маълум қилди. Бу ҳақда юқори мартабали Эрон мулозимига таяниб, “Ynet” хабар берди.

Нашр маълумотларига кўра, Уиткофф ва Ароқчи ўртасидаги суҳбат жорий йилнинг 19 март куни бўлиб ўтган. Исроил Вашингтон ва Теҳрон ўртасидаги тўғридан тўғри алоқалар ҳақида хабардор қилинмаган.

Нашр суҳбатдошининг қайд этишича, Ароқчи учун “АҚШга Эрондаги ҳокимият иэрархиясини кўрсатиш” муҳим бўлган.

Суҳбат давомида Ароқчи Хоманаий урушни тезроқ якунлашга тайёрлигини, бироқ бу Теҳрон шартлари бажарилган тақдирдагина юз беришини билдирган. “Ynet”нинг ёзишича, гап Теҳрон ва Вашингтон урушдан олдин Женевадаги музокараларда муҳокама қилган деярли ўша шартлар ҳақида бормоқда. Хусусан, Эрон бойитилган уранни Россияга олиб чиқиб кетишни муҳокама қилишга тайёр, бироқ ядро дастури ва баллистик ракеталардан бутунлай воз кечишга рози эмас.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дональд Трамп Вашингтон ва Теҳрон ўртасидаги музокаралар ҳақида маълум қилган эди. У музокараларни “жуда яхши ва самарали” деб атади. Шу муносабат билан у Пентагонга Эрон электр станциялари ва энергетика инфратузилмасига бериладиган зарбаларни беш кунга қолдиришни буюрди.

Эрон АҚШ билан ҳар қандай музокаралар олиб борганини рад этмоқда. “Axios” нашри ўз манбасига таяниб ёзишича, Вашингтон ва Теҳрон ўртасидаги музокараларда Туркия, Миср ва Покистон воситачилик қилган. Икки кун давомида ушбу уч давлат Ташқи ишлар вазирлари Америка ва Эрон томонлари билан алоҳида музокаралар ўтказган.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Дональд Трамп Аббос Ароқчи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг