Эрон космосга янги ҳарбий сунъий йўлдошни чиқарди

Олам

image

Эрон ўзининг учинчи ҳарбий сунъий йўлдоши “Нур-3”ни космосга муваффақиятли учирди. Бу ҳақда Эрон Ахборот ва коммуникация технологиялари вазири Исо Зарепур маълум қилди.

Унинг айтишича, сунъий йўлдош 450 км баландликдаги орбитага чиқарилган.

Билдирилишича, “Нур-3”нинг парвози Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси томонидан Эронда ишлаб чиқарилган Qassed ракетаси ёрдамида амалга оширилган.

Маълумот учун, 2009 йил февраль ойида Эрон ўзининг биринчи сунъий йўлдошини орбитага олиб чиққан. 2020 йилнинг апрель ойида Эроннинг “Нур” деб номланган биринчи ҳарбий сунъий йўлдоши учирилган, 2022 йилнинг март ойида эса “Нур-2” орбитага чиққан.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон сунъий йўлдош космос

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made