Эрон клуби ЎФА устидан FIFA'га шикоят қилди
Спорт
−
22 Октябрь
19384Эроннинг “Персеполис” клуби Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) устидан FIFA'га шикоят қилди. Бу ҳақда “Азия-Спорт“ хабар берди.
Манбага кўра, Остон Ўрунов терма жамоага клуб рухсатисиз кетган ва жароҳат олган. Клуб терма жамоадан футболчини майдонга туширмасликни сўраган, аммо бундай бўлмади ва оқибатда Ўрунов эски жароҳатини оғирлаштириб олди. Ҳозирда Эрон клуби муҳим учрашувларда Ўрунов хизматидан фойдалана олмаяпти.
Қайд этилишича, агар футболчининг жароҳати терма жамоа ўйинларида орттирилгани исботланса, ЎФА “Персеполис” клубига товон пули тўлаши керак бўлади.
Маълумот учун, 24 ёшли футболчи Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Эронга қарши ўйинида 71-дақиқада захирадан майдонга тушди, БАА билан ўйинни эса жароҳати сабаб ўтказиб юборди.
LiveБарчаси