Эрон, Хитой ва Россия биргаликда ҳарбий-денгиз машғулотларини ўтказади
Олам
−
06 Февраль
7232Эрон, Хитой ва Россия биргаликда ҳарбий-денгиз машғулотларини ўтказади. Бу ҳақда кеча, 5 февраль куни Эрон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони, контр-адмирал Шаҳрам Эронийга таяниб, “Tasnim” нашри хабар берди.
“Биз бошқа мамлакатларни март ойи охиригача бўлиб ўтадиган ҳарбий-денгиз машқларига таклиф қиламиз”, дейди қўмондон.
Шаҳрам Эронийга кўра, бу машғулотлар минтақада хавфсизликни таъминлашнинг умумий манфаатларидан келиб чиққан ҳолда ўтказилади.
Маълумот учун, 2023 йилнинг март ойи бошларида Россия, Хитой ва Эроннинг “Денгиз хавфсизлиги камари – 2023” деб номланган уч томонлама машғулоти бўлиб ўтганди. Россия томони машғулот иштирокчилари миллатлараро ҳарбий кемалар отрядини шакллантиришни ва турли қўшинларда қўшма тактик манёврлар ва жанговар буйруқларни машқ қилганини билдирган. Бундан ташқари, улар кундузи денгиз нишонига артиллериядан ўқ отиб, тунда эса ҳаво нишонларини ўққа тутган, шунингдек, бортида гаровга олинганлар бўлган кемани озод қилиш ва денгизда ҳалокатга учраган кемага ёрдам кўрсатиш бўйича машғулотлар ўтказган.
Эслатиб ўтамиз, Европада февралдан майгача давом этадиган НАТОнинг “Steadfast Defender – 2024” машқлари бошланганди. Уларда альянснинг 31 та аъзо давлати ва Швеция иштирок этмоқда. Машғулотлар сценарийсига кўра, Россия альянсга аъзо давлат ҳудудига ҳужум қилади ва НАТО жамоавий мудофаа шартномасининг 5-моддасини ишга туширади, яъни Россия ва НАТО кучлари тўқнашади.
Улканбаева Райҳона
LiveБарчаси