Эрон қўшни давлатлар билан чегарани ёпишини маълум қилди

Олам

image

Эрон қўшни давлатлар билан қуруқликдаги чегараларини ёпишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Эрон Қуролли кучлари қуруқликдаги қўшинлари қўмондони, бригада генерали Амир Киумарс Ҳайдарий баёнотига таяниб, “Мehrnews” хабар берди.

Таъкидланишича, Ислом республикаси ҳеч қачон қўшни давлатларнинг ҳудудларига таҳдид, тажовуз қилиш, бостириб кириш ёки эгаллаб олиш ниятида бўлмаган. 

Шу билан бирга, мамлакатнинг барқарор хавфсизлигини таъминлаш Қуролли кучлар зиммасига юклатилган бўлиб, барқарор хавфсизликка баъзан дронлар ёки камералар ёрдамида, баъзан эса чегараларни ёпиш орқали эришилиши айтиб ўтилган. 

“Биз чегараларимизни ёпишимиз бу қўшни давлатларга нисбатан адолатсизлик эмас, чунки бу ҳар бир давлатнинг суверен ҳуқуқидир”, дейди Ҳайдарий.

Шунингдек, чегаранинг ёпилиши хавфсизликни таъминлашдан иборат ва қўшни давлатлар ҳудудини босиб олиш ёки бостириб киришни англатмайди, дейилади хабарда.

Сарвар Хуррамов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Эрон чегара ёпилди

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made