Эрон қизил чизиқни босиб ўтди – Исроил Кац
Олам
−
14 Июнь 13469 1 дақиқа
Исроил Мудофаа вазири Исроил Кац Эрон ҳаддидан ошиб кетгани ва тинч аҳоли бор ҳудудга ракета зарбаси йўллаганини айтди. Вазирнинг бу ҳақдаги сўзларини Ynet келтирди.
Мудофаа вазири Эроннинг қилган ишлари учун катта товон тўлашини иддао қилган.
“Эрон қизил чизиқларни босиб ўтди, у Исроилнинг тинч аҳоли пунктларига ракеталар учиришга журъат этди. Биз Исроил фуқароларини ҳимоя қилишда давом этамиз ва Эрон режими ўз жинояткор ҳаракатлари учун жуда катта тўлов тўлашини таъминлаймиз”, деган Кац.
Тиббиёт ходимларининг маълумотига кўра, Эроннинг Исроилга йўллаган жавоб зарбасида 17 киши жабрланган, улардан бири ўртача оғир аҳволда.
Эрон уч тўлқинли ракета зарбаларини амалга оширди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон Исроилга қарши ўз жавоб зарбаларини йўллаганди. Исроил ўз аҳолисидан зарба берилган жойларнинг манзили ва тасвирларини нашр этмаслик ва тарқатмаслик зарурлигини сўраган. Қолаверса, Эрон ракеталари Исроилнинг ҳаво мудофаа тизими – “Темир гумбаз”ни ёриб ўтишга ҳам муваффақ бўлган.
Live
Барчаси