Эрон Қатарга ракета билан ҳужум қилди

Олам

image

Бугун, 17 июль куни эрталаб Эрон томонидан Қатар ҳудудига  ракета ҳужуми амалга оширилди. Бу ҳақда Қатар Мудофаа вазирлиги маълум қилиб, мамлакат қуролли кучлари амалга оширилган ҳужумни бартараф этганини билдирди. 

Гувоҳларнинг айтишича, пойтахт Доҳада бир неча портлашга ўхшаш товушлар эшитилган. Шу билан бир вақтда аҳоли мобил телефонларига ҳукуматнинг хавфсизлик бўйича огоҳлантириш хабарлари юборилган.

Шунингдек, мамлакат Ички ишлар вазирлиги ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ишлаши натижасида парчалар тегиши оқибатида бир нафар бола жароҳатланганини билдирган. Қатар Ички ишлар вазирлиги Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида жароҳатланган болага тиббий ёрдам кўрсатилаётганини маълум қилган.

Эрон АҚШнинг ўз ҳудудига берган зарбаларидан кейин Форс кўрфази давлатларига қарши ҳужумларни кучайтирди. Теҳрон асосан минтақадаги АҚШ ҳарбий кучлари фойдаланадиган ҳарбий объектларни нишонга олмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) 14 июль куни Иорданиядаги АҚШ ҳарбий-ҳаво базаси Эроннинг баллистик ракеталари билан нишонга олинганини маълум қилган ҳамда Иордания аҳолисини мамлакатдаги Америка ҳарбий базаларини тугатишга чақирган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг