Эрон қамоқхоналарида минглаб афғонлар сақланмоқда

Олам

image

Эрон қамоқхоналарида минглаб афғонлар жазо ўтамоқда, уларни ватанига қайтариш жараёни эса анча вақт талаб қилади. Бу ҳақда бугун, 18 ноябрь куни Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Исмоил Бағойига таяниб, “Tolonews” хабар берди.

“Афғон маҳбусларининг сони жуда кўп. Бу давлат хазинасига катта харажатлар юклайди. Сўнгги бир ёки икки йил ичида афғон маҳкумларини ўз юртларига ўтказиш учун ҳаракат қилдик”, деди Бағойи.  

Афғонистондаги “Толибон” муваққат ҳукумати матбуот котибининг ўринбосари Ҳамдулла Фитратга кўра, “Толибон” уларни ватанига қайтариш жараёнини тезлаштиришга уринмоқда. Хусусан, ҳар икки мамлакат вакиллари турли жиноятлар учун ушланган афғон муҳожирларини Афғонистонга топшириш бўйича маслаҳатлашувлар ўтказмоқда. Шу билан улар қолган жазо муддатларини Афғонистонда ўташлари мумкин бўлади.    

“Турли мамлакатларда қамалганларни озод қилиш ва алмашиш учун, айниқса, оила аъзолари йўқ ёки малакали ҳуқуқий вакил ёллаш имкониятига эга бўлмаганлар учун дипломатик музокаралар зарур”, деди афғон муҳожирлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича фаол.  

Қайд этилишича, Эрон қамоқхоналарида жазо ўтаётган бир нечта афғон қатл қилинган. Уларнинг аниқ сони очиқланмаган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Афғонистон қамоқхоналарида 12 мингга яқин эркак ва камида 1 минг аёл ушбу мамлакат судлари томонидан айбдор деб топилиб, жазо муддатини ўтаётгани хабар қилинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон қамоқхона Исмоил Бағойи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг