Эрон қамоқхоналарида кўплаб ғарб жосуслари сақланаётгани айтилди
Олам
−
21 Август 2023
5128Эрон Разведка вазири Исмоил Хатиб мамлакат қамоқхоналарида француз, швед ва британиялик жосуслар сақланаётганини айтди. Унинг сўзларини “Tasnim” агентлиги келтирмоқда.
Вазир Исмоил Хатиб Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси қўмондонлари мажлисининг 24-йиғилишида сўзга чиқиб, қамоқхоналарда сақланаётган шахслар ҳақида гапириб ўтган.
“Бугунги кунда мамлакат разведка бўлинмаларида Франция, Швеция ва Буюк Британия каби кўплаб мамлакатлардан жосуслар бор”, дейди у.
Вазирнинг маълум қилишича, қўлга олинган айғоқчиларнинг бир қисми қатл этилган.
Шунингдек, у агентларни қўлга олишда муваффақият калити Эрон разведка ҳамжамияти аъзолари ўртасидаги ҳамкорлик эканини қайд этган. Аммо вазир ҳибсдаги хорижлик жосуслар ҳақида батафсил маълумот бермаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон 6 миллиард доллар эвазига америкалик маҳбусларни озод қилаётгани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь