Эрон июлда ШҲТга тўлақонли аъзо бўлади

Олам

image

Эроннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлиш жараёни июль ойида якунланади. Бу ҳақда бугун, 1 июнь кун Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳийн  баёнот берди.

“Биз ташкилотнинг июль ойида бўлиб ўтадиган навбатдаги саммитида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига тўла ҳуқуқли аъзо бўламиз”, дейди Ҳусайн Амир Абдуллоҳийн

Маълумот учун, 2022 йил 15-16 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган ШҲТ саммитида Эрон Президенти Иброҳим Раисий ҳам иштирок эган. Саммитда Эрон ШҲТга аъзо давлат мақомини олиши бўйича мажбурият меморандуми имзоланган. Тегишли мажбуриятларни бажаргандан сўнг, мамлакат ташкилотга аъзо бўлишнинг расмий тартибини якунлайди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 7 май куни Ўзбекистон Президентининг “Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги фармони билан Эроннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлиш бўйича сўрови Тошкент томонидан маъқулланди. 4-5 май кунлари Ҳиндистон раислигида Гоа штатининг Панажи шаҳрида ШҲТга аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди ва унда Эрон Ислом Республикаси ва Беларусь Республикасининг ШҲТга аъзо давлатлар сифатида ташкилотга қабул қилиш жараёни муҳокама қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон ШҲТ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг