Эрон исталган давлатга ракета ва дронларни сотишга тайёрлигини маълум қилди

Олам

image

Эрон дунёнинг исталган давлатига ракета ва дронларни сотишга тайёр, аммо фақат ташқи таҳдидларга қарши курашиш учун ишлатиш шарти билан. Бу ҳақда бугун, 10 декабрь куни ҳукуматнинг уч бўлими бошлиқларини мувофиқлаштириш бўйича олий кенгаш котиби ва Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг  собиқ раҳбари генерал Моҳсин Ризоий авиация саноати ва авиация бўйича форумда қилган чиқишида сўз очди. 

“Эрон ракета, дрон ва қуролларни дунёнинг исталган давлатига, айниқса, араб ва ислом давлатларига сотишга тайёр, аммо фақат улар ташқи тажовузга қарши ҳимоя қилиш мақсадида ишлатилиши керак. Биз қуролларимизни сотиб, халқларнинг ўзини ҳимоя қилишига кўмаклашамиз”, деди Резоий.

Ризоийга кўра, 1980 йилда Эрон ҳужумга учраганида (Эрон-Ироқ уруши) мамлакат билан шартнома қилган ва улкан миқдорда пул тўлаган давлатлар ҳозирда барча ҳарбий саноат алоқаларини тўхтатган. Ушбу қийинчиликларга қарамай, Эрон санкциялар остида ҳам ҳарбий соҳада катта ютуқларга эришган.  

Шунингдек, Резоийнинг сўзларига кўра, Эроннинг қурол экспорти минтақадаги давлатлар учун ўз хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон Россияга 200 дан ортиқ Fath-300 баллистик ракеталарини юборгани ва улар 112 километргача бўлган масофадаги нишонларга етиб боришга қодир экани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон ракета дрон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг